Шу ёздан бошлаб ўзбекистонликлар “кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Бу орқали улар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиши мумкин.
4 ой ичида 150 мингга яқин аҳоли бу хизматни ишга туширди. Уларнинг 68 фоизини эркаклар ташкил қилган.
Ёш кесимида энг кўп 26-35 ёш оралиғидаги инсонлар бу хизматдан фойдаланмоқда.
“Кредитга тақиқ” хизматини 4 хил йўл билан ёқиш ёки ўчириш мумкин:
⏺“КАТМ” мобил иловаси орқали;
⏺ portal.infokredit.uz орқали шахсий кабинетда;
⏺ “my.gov.uz” орқали;
⏺ Барча давлат хизматлари марказлари орқали.
Хизматдан фойдаланиш бепул.