Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

A A A
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.B.” ва “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан “Т.В.” МЧЖга дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ускуналарни сотиб олиш мақсадида ажратилган 2,3 млрд сўм кредитни “M.M.” МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” хусусий фирмаси раҳбари А.А., якка тартибдаги тадбиркорлар “Т.Т.” ва “Т.П.” билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан хусусий фирмага мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ускуна ҳамда ҳом-ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 610 млн сўм кредитни ЯТТ “Т.Т.” ва “Т.П.” ҳисоб рақамларига ўтказиб, мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.В.” МЧЖ раҳбари М.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида жами 125,6 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда уларга тикув дастгоҳлари етказиб бермасдан, ушбу маблағларни нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:55 09.08.2023. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!