Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Краснодарга дронлар томонидан ҳужум қилинган

Краснодарга дронлар томонидан ҳужум қилинган

Краснодар марказида портлаш юз берди, шаҳарга дронлар томонидан ҳужум қилинган

Шаҳардаги портлаш ҳақида ҳудудий тезкор штаб хабар берди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Бинонинг томи ва деразалари шикастланган. Бош штаб воқеа сабабини аниқламади.

Кейинроқ Краснодар мэри Евгений Наумов ўзининг VKontakte ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маъмурий бино ва турар-жой биносига зарар етганини ёзган. Унинг сўзларига кўра, Гарагеная 77/1 манзилидаги беш қаватли уйнинг ойналари қисман синган.

Шу билан бирга, "Baza" Telegram канали шаҳарга дронлар томонидан ҳужум қилингани ҳақида ёзмоқда. Шаҳар аҳолиси 10 дақиқалик фарқ билан иккита портлаш овозини эшитгани хабар қилинган.

Ўз навбатида "Shot" Telegram канали учувчисиз самолёт қолдиқлари акс этган суратларни эълон қилди. Ушбу зарба нишони Морская кўчасидаги уяли алоқа минораси бўлиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 10:37 26.05.2023. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!