Россиянинг Краснодар ўлкасининг Новокубанск вилояти ҳудудида енгил автомобиль ва почта фургони иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди.
Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ЙТҲ Армавир-Отрадная йўлида содир бўлган:
«ВАЗ 2114» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «Луидор» микроавтобуси билан тўқнашиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида енгил автомобилнинг 29 ёшли ҳайдовчиси ва 40 ёшли йўловчиси ҳалок бўлган. Микроавтобусда бир киши жароҳатланган.
Ҳозирда факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.