Туркиядаги анестетик газ ишлаб чиқарувчи корхонада портлаш юз берди.
Туркия ОАВлари хабар беришича, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, воқеа Текирдағ вилоятининг Эргене туманида содир бўлган. Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам ходимлари жалб қилинган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Портлаш сабаблари аниқланмоқда.