Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига "Ишонч телефонлари"ни текшириш юклатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига "Ишонч телефонлари"ни текшириш юклатилди

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига текшириб туриш юклатилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.

Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.

Киритилди: 20:55 27.11.2023. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!