Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тиббиёт муассасаларида коррупция ҳолатларини ўрганади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тиббиёт муассасаларида коррупция ҳолатларини ўрганади

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасини шаффоф тизимга айлантириш, шифокорларнинг ҳалол, пок ишлашлари учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, тизимда ҳамон порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари учраётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур салбий иллатга барҳам бериш юзасидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги зиммасига тегишли вазифалар юклатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.

 

Киритилди: 08:43 07.11.2020. Ўқилди: 2857 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!