Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бошқармаси 2019-2020 йилларда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.
Вазирликнинг Facebook саҳифасида берилган маълумотларга кўра, ўғил болалар орасида қаторасига иккинчи йил Алихан, Айсултан ва Нурислам исмлари кучли учликни эгаллаб турибди. Ўтган йилда туғилган 4268 нафар чақалоққа Алихан, 3270 нафарига Айсултан, 2528 нафарига Нурислам исми берилган. Бу йил эса Алиханлар 1204 тага, Айсултанлар 841 тага, Нурисламлар 765тага кўпайди.
Қизлардан эса 2019 йилда Райана (5601), Медина (5320), Айзере (4510) исмлари кучли учликни эгаллаган бўлса, бу йил Медина (1289), Асылым (1183), Раяна (1172) исмлари олдинда бормоқда.