Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусни енгишдаги асосий тўсиқ маълум қилинди

Коронавирусни енгишдаги асосий тўсиқ маълум қилинди

Пандемияга қарши кураш коронавирусни енгишда катта тўсиққа айланиши мумкин бўлган суиистеъмоллик ва коррупция учун замин яратмоқда.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш видеомурожаати давомида маълум қилди.

«Коррупция жиноий, ахлоқсиз ва жамоат ишончига қарши энг жирканч хиёнатдир. Инқироз пайтида - дунё COVID-19 пандемиясини бошдан кечираётган ҳозирги кунда у янада хавфлидир», - деди БМТ Бош котиби.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматлар ҳаётни сақлаб қолиш учун тиббиёт буюмларини сотиб олиш каби шошилинч чоралар кўришга мажбур бўлиши натижасида бозорга COVID-19да сифатсиз бўлган тиббий ускуналар, дори-дармонлар ва тестлар кириши мумкин.

«Таъминот занжирларини назорат қилаётганларнинг ўзаро келишувлари эса энг зарурий товарлар нархларининг шафқатсиз тарзда ўсишига олиб келди, бу эса ўз навбатида, бозордаги вазиятни издан чиқарди ва кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолувчи даволаниш имкониятидан маҳрум қилди», деди Гутерриш мамлакатларни суиистеъмоллик ва коррупцияни тугатишга, унга қарши кураш институтларини қўллаб-қувватлашга ҳамда глобал пандемия шароитида уларнинг ролини кучайтиришга чақираркан.

Киритилди: 20:24 17.10.2020. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!