Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Коронавирусдан вафот этганлар ҳақидаги маълумотни қаердан олса бўлади?

A A A
Коронавирусдан вафот этганлар ҳақидаги маълумотни қаердан олса бўлади?

Хабар берганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарди.

- Нима учун вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатлар электрон тизимга қўйилмайди? ОАВда вафот этган фуқаронинг фақат бош ҳарфи ва ёши ёзилади. Бу ҳақидаги маълумотни қаердан олсак бўлади?

- Маълумотларни коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади.

Аслида, касалликка чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланиб, ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга бўлган ташкилот вакили бўлсангиз, у ҳолда бу каби муассасаларга ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига расман мурожаат қилишингиз мумкин.

Киритилди: 22:20 22.08.2020. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!