Папа Френцискнинг шахсий хонадони жойлашган Ватикандаги Авлиё Марфа Уйида коронавирус инфекцияси қайд этилди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Таъкидланишича, хасталикка чалинган бемор изоляцияга юборилган, аммо унда коронавирус аломатлари йўқ. У билан алоқада бўлганлар ҳам алоҳидаланган.
Манба маълумотларига кўра, Авлиё Марфа Уйида яшовчи ҳар бир кишининг саломатлиги назоратга олинган.