Коронавирус пандемияси даврида америкалик ҳарбий экспертлар Россия ва Хитойнинг вакциналарини обрўсизлантириш учун мақсадли ҳужумлар уюштирган.
Агентликка кўра, пандемия авжига чиққан пайтда ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлар орқали Хитойнинг Sinovac вакцинаси ва Россиянинг Sputnik V вакцинасининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилган. Хитой ишлаб чиқарувчисига асосий зарба Филиппинда амалга оширилган, жараёнда 2020 йилнинг ёзида Х тармоғидаги (собиқ Twitter) бир неча юз аккаунтлари иштирок этган. Шу билан бирга, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) томонидан халқаро бозорда илгари сурилган Sputnik V га қарши янада агрессив кампания бошланган: жами 300 дан ортиқ режалаштирилган оммавий ахборот ҳужумлари амалга оширилган.
АҚШ ҳарбий кампаниясининг мақсади Россия Федерациясидаги эмлаш дастурига путур етказиш ва Sputnik V нинг халқаро майдонда тарғиб қилинишига тўсқинлик қилиш эди. Хусусан, Қўшма Штатлар Бразилия ҳукуматига босим ўтказиб, Sputnik V ни сотиб олишдан воз кечишни талаб қилган, дейилади хабарда.