Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус! Ишсиз қолган таржимонлар

Коронавирус! Ишсиз қолган таржимонлар

Иштирокчилари дунёнинг ҳар хил тилларида гапирадиган бевосита учрашув ва мажлислар сони пандемия туфайли кескин қисқариб кетгани сабабли Брюсселдаги Европа Иттифоқи идораларининг 1200 дан зиёд штатдан ташқари таржимонлари март ойидан буён ишсиз қолишган.

Тақдирнинг ўйинини қарангки, ҳамжиҳатлик, ўзаро инсонпарварлик ёрдами каби мавзулар ҳақида гап борадиган кўпдан-кўп тадбирларни жаҳон тилларида ёритиб борадиган таржимонлар ўша ҳамжиҳатлигу, инсонпарварлик ёрдамидан фойдалана олмай, муҳтож бўлиб ўтиришибди. Аниқланишича, келаси уч ой ичида Брюсселда таржимонлар хизмати талаб этиладиган йирик миқёсли халқаро тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилмаган ва шу боис уларнинг келгуси тақдири мавҳум бўлганча қолмоқда.

Гап шундаки, ушбу таржимонларни ишга Европа Иттифоқи идоралари олган ва шу боис ҳам уларга Бельгиянинг миллий дастурларида кўзда тутилган ишсизлик нафақасини тўлаш имкони топилмаган.

Европа Иттифоқига қарашли идораларнинг кадр бўлимлари айрим таржимонларга йил охиригача 1400 евродан тўлаш мажбуриятини олибди. Бироқ бундай масалалар,  Таржимонлар  ассоциацияси вакилининг сўзларига  қараганда,  якка тартибда, ўзаро келишувлар асосида ҳал бўлиб, бу борада ҳеч қандай жамоа келишувлари тузилмаган. Тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлмагани учун ҳам ишсиз қолган таржимонларга ёрдам беришнинг иложи бўлмаяпти.

Европа ҳайъати эса ҳозирча сукут сақламоқда.

Шокир Долимов

Киритилди: 03:00 05.06.2020. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!