Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус АҚШни тавбасига таянтиряпти

Коронавирус АҚШни тавбасига таянтиряпти

Одатда, инқироз даврларида одамлар, жамоалар ва ҳатто бутун мамлакатларнинг асосий, чуқур ва ўзгармас фазилатлари намоён бўлади. Кўринишидан глобал эпидемия ва унга чамбарчас молиявий инқироз даврида океан орти ҳамкорларимизни нима ҳаяжонга солиши мумкин? Сўнгги 30 йил давомида Вашингтон сиёсатини кузатган ҳар бир инсон тўғри жавобни осонликча бера олади: албатта дунёда етакчилик масаласи, деб ёзади РИА Новости.

Коронавирус нималарни намойиш қилди?

Агар бироз аниқроқ айтадиган бўлсак, эндиликда коронавирус эпидемияси туфайли Вашингтон ҳудди шу дунё етакчисилигини йўқотаётганидан ва геосиёсий рақобатчилар фонида унчалик жозибали кўринмаётганидан жуда хавотирда. Ва баъзида хаёлий оғриқни халқаро майдонда обрўсизлантиришдан касалликка чалинган ёки ўлган ватандошларга нисбатан хайрихоҳликдан кўра кучлироқ деган таассурот (эҳтимол хато, аммо тобора аниқроқ қўринаётган) пайдо бўлади. "Вируснинг яна бир қурбони: инқироз даврида АҚШнинг дунёда етакчи ролидаги ўрни" - ушбу сарлавҳа остида Американинг етакчи The New York Times нашриётининг батафсил таҳлилий мақоласи жойлаштирилган.

Журналистлар томонидан сўралган экспертларнинг фикрлари эҳтиёткор, аммо унчалик оптимистик эмас: "Пандемия чўққисига ҳали чиққани йўқ, шунинг учун ҳисоб-китоблар шошилинч бўлмаслиги керак", - деди Клаудия Мейджор, Берлиндаги Германия халқаро масалалари ва хавфсизлик институтининг (German Institute for International and Security Affairs) халқаро хавфсизлик бўйича таҳлилчиси. "Бу инқироз АҚШ сиёсий етакчилигидаги таркибий ўзгаришларнинг тасдиғидир," - деди у. "АҚШнинг глобал етакчилиги йўқ экан АҚШнинг модели ҳам бўлмайди", - дея қўшимча қилди Мейджор хоним. "Муваффақият - Эбола касаллигидаги каби, сиз бошқараётган мамлакатда пандемияни йўқ қилишга эришиб, атрофингиздаги иттифоқчиларингизни жипслаштириб, альянсни бошқариб, глобал жамоатга фойда келтирадиган маҳсулотларини етказиб глобал чақириқларга жавобларни ташкил қилишдадир. Бунинг ўрнига Америка (давлат - тахр.) институтлари бунга ўз уйида ҳам қодир эмас ҳолда, у шундай деди: "Трампнинг реакцияси ёлғиз ҳаракат қилишдир."

Энг "демократик" ОАВлар нима дейди?

Ҳаёти ва хизмат карьераси давомида бутун дунёнинг Америкага итоат қилиш, Америкага қойил қолиш, Америка билан тортишмаслик ва Американинг "дунёга беғараз етакчилиги" учун миннатдор бўлиш талабини илгари суриш билан шуғулланган европалик экспертлар, фаоллар ва журналистларнинг бошига тушган ноқулайликлар тез орада ҳақиқий ваҳимага айланади. "АҚШда биздан яхшироқ ва ҳамма жим туриши керак" деган фикрдан фойдаланиб бўлмайдиган дунёда яшашнинг тобора кучайиб бораётган даҳшати уларнинг баъзиларига коронавирусдан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

Бу хабардорлик ҳеч қачон Ғарбнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва илмий марказларнинг (карантин туфайли бўш) таҳририятларига етиб бормайди деб таҳмин қилиш мумкин бўлар эди. Аммо, бизнинг океан орти ва европалик ҳамкорларимизни унчалик паст баҳолаб бўлмайди: кўзга кўриниш эффекти, эпидемия эса шунчаки ажойиб, кўзга кўринадиган ва узоқ давом этадиган ҳодиса бўлиб, ҳатто энг жиддий ақлий тўсиқларни ва қарашларни йўқ қилиши мумкин.

Россия тажрибасини ўрганишди 

Масалан, мамлакатимиз раҳбариятига ва умуман мамлакатимиз аҳолисига бўлган ҳар қандай хайрихоҳликларига ишониш жуда қийин бўлган америкапараст CNN телеканали тўсатдан ўз олдига вазифа қўйди: Россия коронавирусга қарши курашда нима қилганини тушуниш, аҳир Россияда касалланиш ҳолатлари сони (ҳар ҳолда CNNда мақола нашр этилган пайтга) Люксембургга қараганда камроқ, гарчи, ҳатто америкалик журналистлар ҳам, оддий америкаликлар география ҳақида жуда ачинарли маълумотга эга бўлишларига қарамай, Россияда аҳолиси Люксембургга нисбатан анча кўпроқлигини аниқ билишади.

Америка тарғиботи ўқув қўлланмасига мувофиқ қатъий ишлашга ҳаракат қилди: расмий маълумотларга шубҳа туғдирди, Россияда ўтказилган тестлар қандайдир нотўғри бўлган эҳтимолни кўрсатди ва расмийларна нисбатан танқидни қўшишни унутмади, лекин шу билан бирга Америка стандартлари бўйича журналистик қаҳрамонлик деб аташ мумкин бўлган ишга қўл урди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (эпидемиялар масаласида халқаро миқёсдаги ундан нуфузлироқ тузилма мавжуд эмас) мутахассиси CNN матнида иқтибос қилинди, унда мутаҳассис расмий маълумотларни танқид қилишига ишонмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Россия синов техник хусусиятлари ва лабораториянинг ўзи ЖССТ томонидан тасдиқланган рўйхатда эканлиги қайд этилган. Россиянинг "Роспотребнадзор" истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат агентлиги шанба куни коронавирус учун 156 мингдан ортиқ синов ўтказганини эълон қилди. Россия феврал ойининг бошидан бошлаб оммавий синовларни, шу жумладан аэропортларда, Эрон, Хитой ва Жанубий Кореядан келган саёҳатчиларга урғу берилган ҳолда текширувларни ўтказганини маълум қилди", - деб ҳабар беради Америка телеканали.

Ушбу сюжет АҚШда баъзи  анти-россия фаолларининг аллергик реакциясини қўзғотиб, ғазабли изоҳларини келтириб чиқарди, аммо дунёда юқумли эпидемияга қарши Америкага қараганда яхшироқ курашишаётганини англаш жараёнини тўхтатиш қийин бўлади. Худди шунга ўҳшаш материаллар Хитой, Сингапур, Жанубий Корея ва бошқалар ҳақида нашр этилди.

АҚШ 2 ойни бекор ўтказди 

Вашингтоннинг ўз қадрини ошириш муаммоси шунчаки ким бу ишни яхшироқ уддасидан чиқаётганида эмас, балки Америка ҳукумати бу ишни бошқа барча цивилизациялашган мамлакатларга қараганда деярли ёмонроқ қилаётганида. Айниқса, тайёргарлик кўриш учун АҚШда икки ой муддат бўлганлигини ҳисобга олиб.

Агар бу давом этса, инқироздан кейин, ҳатто Ғарб ахборот майдонида ҳам Вашингтон ўзи учун бир нечта ёрқин манзаралар ва ёқимсиз ғояларга дуч келади. Масалан, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги баъзи давлатлар, ўта қаттиқ чоралар билан эпидемиялар устидан маҳаллий ғалабаларни қозонган ва бошқаларга ёрдам берган давлатлар сифатида эсда қолади. Россияни эса коронавирусни ушлаб туришда нисбатан самарали ҳолати сифатида эслаб қолиш мумкин, шунингдек Америка санкциялари олдиндан ўз-ўзини таъминлашга, шу жумладан молиявий ва озиқ-овқат масалаларида, ва бунда (The New York Times ўз баҳосига асосан) оҳир-оқибат Россия, ҳатто барқарор ғарб иқтисодиётларини ҳам ларзага солган дунё молиявий инқирозига ҳаммадан кам нисбатда азият чекмоқда.

Тайёрга айёрми? 

АҚШнинг ўзи нима билан эсда қолади? Катта эҳтимол билан, The New York Times журналистлари ёзган ушбу эпизод билан: "Германия расмийлари Трамп маъмурияти, шунингдек, (манбалар) хабарларига кўра, Трампнинг ўзи Германиянинг Cure-Vac фармацевтика компаниясига COVID-19га қарши потенциал вакцинанинг эксклюзив ҳуқуқларини сотиб олиш учун бир миллиард доллар таклиф қилганини даъво қилмоқда".

Илгари дунё бундай хатти-ҳаракатларга кўз юмишга тайёр эди ҳам, аммо ҳозир замон аста-секин ўзгариб бормоқда ва бу ўзгаришларга эътибор бермаслик иш бермайди.

Маълумот учун, айни дамда АҚШ коронавирусга чалинган фуқаролар сони бўйича дунёда Хитой ва Италиядан сўнг 3-ўринга чиққан. У ерда касалликка чалинганлар сони 35 мингдан ошиб кетди. Россияда бугунги кун ҳолатида касалланганлар сони 438 кишини ташкил қилмоқда.  

Киритилди: 15:44 23.03.2020. Ўқилди: 8376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!