Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси АҚШ Марказий қўмондонлигига (CENTCOM) талафот етказганини ва уни чекинишга мажбур қилганини даъво қилмоқда.
ИИҚК хабарига кўра, Эрон ҳарбийлари АҚШ қўшинларининг Иорданияга жойлаштирилиши ҳам ечим эмаслигини таъкидладилар, чунки бу мамлакатдаги базалар бир неча бор ўққа тутилган.
"Эрон қуролли кучларининг ҳаракатлари жанг майдонидаги кучлар мувозанатини ўзгартирди. Базалар, учиш-қўниш йўлаклари, ангарлар, самолётлар ва қуруқликдаги ва сувдаги барча нарсалар, жумладан, Америка кемалари доимий ва шафқациз ҳужумларга учради", дейилади ИИҚК баёнотида.
Эроннинг "икки стволли стратегияси" АҚШнинг куч ва техникани кўпайтириш мантиғига зид келгани таъкидланмоқда.
"АҚШ денгиз флотига қилинган ҳужумлар, Иорданиядаги йўқотишлар, вайронкор жавоб зарбаларидан кейин кемаларнинг йўқ қилиниши, учувчисиз учиш аппаратларининг заифлиги, йўқ қилиниши ва соврин сифатида қўлга олиниши ҳамда Эроннинг мавжуд нишонларининг кўпайиши АҚШни тарқалиб кетишга, яширинишга ва "минимал жанг"га киришга ундади", дейилади баёнотда.