Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус аксирганда, йўталганда одамдан одамга ўтадими?

A A A
Коронавирус аксирганда, йўталганда одамдан одамга ўтадими?

Кеча Бош вазир Абдулла Арипов Хитойда тарқалаётган коронавирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш масаласида йиғилиш ўтказган. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев:

— Битта нарсани билишимиз керак: коронавирус — ҳаво томчи йўли билан юқадиган инфекция. Аксирганда, йўталганда бир-бирига ўтувчи, одамдан одамга ўтиши мумкин бўлган инфекция. Грипп билан таққосласак, гриппга ўхшаган ҳаво томчи инфекцияси. Алоҳида таъкидлашим керак, гриппда ўлим ҳолатлари 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу ерда ҳам [коронавирусда] ўлим ҳолатлари умумий касалланганларга нисбатан 2-4 фоизни ташкил қилади.

— Бу инфекция билан курашишимиз мумкин. Биринчи навбатда гигиена талаблари, қоидаларини билишимиз ва риоя этишимиз керак. Бу дегани, шамоллаган одам ниқоб тақиши ёки уни алоҳидалаш керак. Тегишли дориларни бериб, симтоматик даволанади. Бу даволанадиган касаллик.

Киритилди: 14:20 29.01.2020. Ўқилди: 2357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар