Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Корея раҳбари туғилиш даражасини ошириш учун иш ҳафтасини қисқартиришни таклиф қилди

Корея раҳбари туғилиш даражасини ошириш учун иш ҳафтасини қисқартиришни таклиф қилди

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён мамлакатда туғилиш даражасининг кескин пасайишига қарши курашиш мақсадида иш ҳафтасини тўрт ярим кунга қисқартириш таклифини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бу демографик инқирозга қарши «жанговар ва жасур сиёсий бурилиш» бўлади.

Айни пайтда Корея дунёдаги энг паст туғилиш кўрсаткичига эга: ҳар бир аёлга ўртача 0,75 нафар бола тўғри келади. Президентга кўра, бундай ҳолат миллий иқтисодиёт ва ижтимоий тизим учун жиддий хавф туғдирмоқда.

«Ёшлар иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанатни топа олмаяпти. Узоқ иш соатлари оила қуришга халақит бермоқда», — деди Ли Чжэ Мён.

Ҳозирги пайтда ўртача жанубий кореялик йилига 1874 соат ишлайди — бу ОЭСР мамлакатлари ўртача кўрсаткичидан 130 соатга кўп. Шу сабабли ҳукумат 2030 йилгача иш ҳафтасини 40 соатдан 36 соатга қисқартириш, келгусида эса тўлиқ 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишни режалаштирмоқда. Ушбу ўзгаришлар маошларни пасайтирмасдан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳукумат яқин кунларда махсус ишчи гуруҳ ташкил этиб, иш вақти қисқариши билан боғлиқ ислоҳотлар ва хусусий сектор учун субсидия тизимини ишлаб чиқмоқчи.

Профсоюзлар ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни демографик муаммони ҳал этишдаги «эгна калит» деб атади. Бироқ бизнес доиралари иқтисодий оқибатлардан хавотирда: Корея марказий банки бу йилги ЯИМ ўсиш прогнозини 0,8%га туширди — бу 1998 йилги Осиё молиявий инқирозидан буёнги энг паст даражадир.

Киритилди: 18:38 08.10.2025. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!