Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Контракт тўловидан 12% даромад солиғини қайтариб олишда нималарга эътибор бериш керак?

A A A
Контракт тўловидан 12% даромад солиғини қайтариб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Контракт тўловидан 12 % даромад солиғини қайтариб олиш учун биринчи навбатда имтиёздан фойдаланувчи «my3.soliq.uz» сайтидан жами йиллик даромадлар тўғрисида декларация юбориш керак.

Декларация юборилганда, унинг шахсий карточкасида ортиқча тўлов шаклланади ва шундан сўнг ушбу ортиқча тўловни қайтариш тўғрисида банк пластик картаси реквизитларини кўрсатган ҳолда ариза тақдим этиши лозим.

Ариза 5 кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар бўлмаса ортиқча тўлов суммаси ариза топширилган кундан этиборан 15 кун ичида қайтариб берилади.

Маълумот учун: профессионал ва олий таълим ташкилотларига жисмоний шахслар ўзи ва фарзандларининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

Мазкур имтиёз ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга нисбатан ҳам қўлланилади.

Киритилди: 22:38 18.07.2024. Ўқилди: 7508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!