Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германияда портлаш содир бўлди - қурбонлар бор

Германияда портлаш содир бўлди - қурбонлар бор

Германиянинг Саар штатидаги Фёльклинген шаҳарчасидаги марказий темир йўл станцияси яқинида портлаш содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши оғир жароҳат олди.

Немис оммавий ахборот воситалари полицияга таяниб, воқеа ҳақида хабар беришмоқда.

"Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари бир кишининг ўлганини ва тўрт кишининг оғир жароҳат олганини аниқладилар. Ҳодиса сабаби ва ҳолатларини текшириш давом этмоқда", деди полиция.

Ярадорлардан икки нафари оғир аҳволда.

Ҳодиса 18 апрель кечаси содир бўлган. Полицияга темир йўл стансияси яқинидаги ер ости пиёдалар ўтиш жойи яқинида баланд овозда портлаш ҳақида кўплаб қўнғироқлар келиб тушган. Терговчилар бир нечта назарияларни кўриб чиқмоқдалар: портлатилган буюм жароҳатланганлардан бирининг қўлида бўлган бўлиши мумкин, у портлаш жойига учинчи шахслар томонидан қўйилган бўлиши мумкин ёки одамлар ўтиш жойида бўлганида номаълум шахслар томонидан у ерга қўйилган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:15. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!