Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра:
Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди, яъни тўланган суммадан 12% даромад солиғини қайтариб олиши мумкин.
Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 августдан эса фарзанд учун ёш чегараси олиб ташланади. Ота-оналар фарзандининг ёшидан қатъи назар таълим олиши учун тўлаган суммадан 12% даромад солиғини қайтариб олади.