Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Концерт ва томоша тадбирларида фонограмма тўғрисида огоҳлантириш мажбурий бўлди

A A A
Концерт ва томоша тадбирларида фонограмма тўғрисида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланилганда, тадбир рекламасида бу ҳақдаги маълумот — яъни фонограммадан фойдаланиш даражаси аниқ кўрсатилиши шарт.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томоша бошланишидан аввал фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган аудиохабарни тарқатилишини таъминлаши лозим.

Бу талаблар томошабинларни холис хабардор қилиш ва санъат соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Тадбир ташкилотчилари ушбу қоидаларга риоя қилиши шарт!

Киритилди: 04:30 22.06.2025. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!