Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Ар-Риёдда ўтган йилнинг сўнгги катта жангига ўз муносабатини билдирди.
Супероғир вазн тоифасида учта асосий йўналиш чемпиони бўлиб турган украиналик Александр Усик британиялик собиқ WBC камари соҳиби Тайсон Фьюрини очколар (116-112, 116-112, 116-112) ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Фьюрининг фаолиятидаги ҳар иккала мағлубиятини ҳам британияликка Усик тақдим этди.
"Ажойиб жанг! Иккаласи ҳам бетакрор боксчилар. Жуда яқин жанг гувоҳига айландик. Боксчилар ҳаммага унутилмас онларни тақдим этишди. Раҳмат, жентльменлар. Боксчиларнинг жамоаларига раҳмат. Раҳмат, Саудия Арабистони!", — дея ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар қолдирган Макгрегор.