Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин илк бор 21 декабрь куни Қозон шаҳрига Украина дронлари ҳужумига изоҳ берди.
"Ким қандай уринмасин, бизда бирор нарсани бузишга ҳаракат қилса, у ўз юртида бундан бир неча баробар катта вайронагарчиликка дуч келади ва мамлакатимизда нимадир қилишга урингани учун пушаймон бўлади," - деди Россия Федерацияси Президенти Россия минтақаларида янги транспорт инфратузилмаси иншоотларини видеоконференсалоқа орқали ишга тушириш пайтида.
Владимир Путин, шунингдек, Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга мурожаат қилиб, минтақа раҳбарияти "Қозон шаҳрида душманларимиз ва рақибларимиз томонидан яқинда зарар етказилган барча нарсаларни қайта тиклашига" ишонч билдирди.
Миннихановнинг маълумотига кўра, Қозон шаҳрига ҳужум қилган саккизта дроннинг учтаси мудофаа-саноат мажмуаси объектларига мўлжалланган эди. Қолган дронлар турар-жой биноларига ҳужум қилди. Жабрланганлар йўқ. Ҳужум оқибатида шаҳарнинг уч туманида ёнғинлар юз берди.