Москва томонидан яқинлашиб келаётган ҳарбий таҳдид бўлмаса-да, Германия мудофаа вазири Путин ўз мамлакатини 2030-йилгача қайта қуроллантириши ва НАТО аъзоларига ҳужум қилиш имкониятини юзага келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
“Яқин бир неча йил ичида Путин алянс ҳудудида у ёки бу жойда олдинга силжиш орқали НАТО қанчалик бирлашганлигини синаб кўришини ҳам кутишимиз керак”, деди Писториус.
2022-йил феврал ойида Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Путин Россияни уруш иқтисодиётига айлантирди ва бир йил ичида Европа Иттифоқининг барча давлатларига қараганда бир неча ой ичида кўпроқ қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарди, дея қўшимча қилди вазир.
Германия канслери Олаф Шольц ҳукумати ҳам босқиндан кейин ҳарбий харажатларни ошириб, Берлин мудофаа харажатларини ўн йилликлар ичида биринчи марта НАТО мақсадларига мослаштирди.