Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроилнинг Сурияни бўлиш режаси барбод бўлди

Исроилнинг Сурияни бўлиш режаси барбод бўлди

Исроилнинг режаси Эрон ва Ҳизбуллоҳ билан алоқаларини узиш учун Сурияни уч блокга бўлишдан иборат эди.

Режа шимолда курдлар ва жанубда друзлар билан ҳарбий алоқалар ўрнатиш ва Башар Асадни Амирлик назорати остида қолдириш эди. Бу лойиҳа Туркиянинг таъсирини чеклаб, уни фақат Идлиб ва мамлакат шимоли-ғарбига қаратиши керак эди.

Бироқ инқилобчиларнинг ҳужуми Башар Асад режимининг мудофаасини барбод бўлишига олиб келди. Ҳомс, Хама ва Ҳалабнинг тез қулаши Дамашққа йўл очди. Ҳарбий Операциялар Қўмондонлиги штаб-квартираси аскарлари Амирликлар ва Иорданиянинг бунга йўл қўймасликка уринишларига қарамай, қаршиликка дуч келишмади ва пойтахтга киришди.

Бу воқеалар исроилнинг Сурияни бўлиб олиш режасини амалга оширишига барҳам берди. Башар Асад режими ташқи ўйинчиларнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, ҳокимиятни сақлаб қола олмади.

Middle East Eye

Киритилди: 22:24 22.12.2024. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!