Владимир Зеленский Украинанинг бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини ўзгартирди.
Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайтида эълон қилинди.
Хабар берилишича, Володимир Зеленский Хитой, Венгрия, Конго, Литва, Руанда, Словения, Япония ва Филиппиндаги элчиларни алмаштирган. Шунингдек, Украинанинг БМТдаги доимий вакили лавозимига Андрей Мелник тайинланиши эълон қилинди.