Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «ПСЖ»дан фақат бир шарт билан кетишини таъкидлади.
«Мен дунёдаги энг катта клубга ўтдим. Ҳар доим айтганман, «Реал» — бу мен учун «ПСЖ»ни тарк этишга арзийдиган ягона клуб. Агар «Реал»га ўтиш имконияти бўлмаганида, бутун умримни «ПСЖ»да ўтказган бўлар эдим», — деди Мбаппе BeIN Sportsга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида эркин агент сифатида «Реал»га ўтди ва «ПСЖ» билан шартномасини узайтиришдан бош тортди.