Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Конго ва Угандада Эбола вирусидан ўлганлар сони 1000 нафардан ошди

Конго ва Угандада Эбола вирусидан ўлганлар сони 1000 нафардан ошди

Конго Демократик Республикаси (КДР) ва Угандада Эбола вирусидан ўлганлар сони 1000 нафардан ошди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайтида хабар берилган.

Ташкилот маълумотларига кўра, КДРда 999 киши касалликдан вафот этган, Угандада яна иккита ўлим қайд этилган. Касалликнинг лаборатория томонидан тасдиқланган ҳолатлари КДРда 2473 тага, Угандада эса 20 тага етди.

Бундан ташқари, КДРда Эбола вирусига шубҳа қилинган 322 та ҳолат қайд этилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, икки мамлакатда жами 501 киши соғайиб кетган. Касалликдан ўлим даражаси тахминан 40% ни ташкил қилади.

Киритилди: 08:11 23.07.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!