Конго Демократик Республикаси расмийларининг ҳисоботига кўра, мамлакатда Эбола безгагидан вафот этганлар сони 500 нафардан ошди.
Бу ҳақда Конго матбуот агентлиги расмий маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, мамлакатда касалликка чалинганлик бўйича 1561 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган.
Улардан 506 таси ўлим билан якунланган, 253 киши соғайган, яна 628 нафар бемор шифохоналарда қолмоқда.
Расмийлар вируснинг ўлим даражасини (леталлик кўрсаткичини) 32,4% га баҳоламоқда.