Конго Демократик Республикасининг собиқ президенти давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди — Le Figaro.
Нашрнинг хабар беришича, 54 ёшли Жозеф Кабила қўшни Руанда томонидан қўллаб-қувватланаётган М23 ҳукуматга қарши қуролли гуруҳи билан ҳамкорлик қилганликда айбдор деб топилган. Маълумотларга кўра, собиқ президент май ойида М23 назоратидаги Шимолий Киву вилоятининг маъмурий маркази Гома шаҳрида бўлган.
Май ойида ҳукумат ташаббуси билан Кабиланинг умрбод сенаторлик ваколати бекор қилинган, июлда эса унга қарши суд жараёни бошланган. Мутахассисларнинг фикрича, ҳукмга қарамай, Кабиланинг ҳибсга олиниши эҳтимоли паст.