Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганлар сони 7 минг нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганлар сони 7 минг нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида (КДР) тасдиқланган Эбола ҳолатлари сони 7022 тага етди.

Бу ҳақда КДР расмийлари хабар беришмоқда.

Май ойи ўрталарида ноёб "Бундибугио" вируси штамми тарқалганидан бери ўлим сони 3398 тага етди. Ҳозирда 837 киши карантинда ёки даволанмоқда.

Бу КДРдаги 17-Эбола эпидемияси бўлиб, унинг эписентри шимоли-шарқий Итури провинциясида жойлашган. Вирус аллақачон КДРнинг етти вилоятига тарқалди. AFP маълумотларига кўра, янги ўқув йили бошланганидан бери Эбола мактаб ўқувчилари орасида тез тарқала бошлади, бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларига юкни оширди.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!