Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кондиционерлардан фойдаланишнинг кескин ошгани сабаб энергетика тизими жиддий муаммога учради

Кондиционерлардан фойдаланишнинг кескин ошгани сабаб энергетика тизими жиддий муаммога учради

Европадаги атом электр станциялари иссиқ мавсумда қувватини пасайтирмоқда. 2025 йил ёзи Ғарбий Европада рекорд даражада иссиқ бўлди, бу эса кондиционерлардан фойдаланишнинг кўпайишига ва электр энергияси нархининг кескин ошишига олиб келди.

Жазираманинг икки ҳафтаси давомида Европа Иттифоқида электр энергиясига бўлган умумий талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга, Испанияда эса худди шу икки ҳафталик даврда 16 фоизга ошган. Оқибатда электр станциялари ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди.

Франция ва Швейцарияда жойлашган атом электр станциялари ёзда ишини вақтинча тўхтатган, чунки иссиқ ҳавода реакторларни совитиш қийин.

Киритилди: 12:50 03.08.2025. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!