Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Колумбияда талабалар автобуси билан содир бўлган ЙТҲда камида 11 киши ҳалок бўлди

Колумбияда талабалар автобуси билан содир бўлган ЙТҲда камида 11 киши ҳалок бўлди

Колумбияда талабалар автобуси иштирокидаги жиддий авария оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий RCN телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, авария 24 май куни Толимадан Киндиога кетаётган Ла-Линеа шоссесидаги Геликоидал кўприкда содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бир нечта одам жарликка қулаб тушди.

"Автобус панжарага урилиб кетди... Ҳалок бўлганлар сони ўн бир кишини ташкил этди," - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, автобусда ҳайдовчи, 23 нафар талаба, икки нафар профессор ва бир нафар кузатувчи бўлган. Автобус Толимада амалиёт ўтаётган Киндиодаги Александр фон Гумболдт университети ходимларини олиб кетаётган эди.

Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар ходимлари ишламоқда. Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. Тахминларга кўра, аварияга автобуснинг техник носозлиги - тормоз ишламай қолгани сабаб бўлган.

Киритилди: 06:36 25.05.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!