Бугун 9 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Колумбияда ҳарбий базага дрон ҳужуми уюштирилди: 3 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ҳарбий базага дрон ҳужуми уюштирилди: 3 киши ҳалок бўлди

Колумбия шимолидаги ҳарбий базага учувчисиз учиш аппарати орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, камида 8 нафари жароҳатланди.

Associated Press агентлигининг Колумбия армияси баёнотига таяниб хабар беришича, ҳодиса Санта-Роса-дель-Сур шаҳрида содир бўлган. Ҳужум ортида ким тургани ҳозирча номаълум.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳарбий база ҳудудида учта портлаш юз бергани ва осмонга қуюқ тутун кўтарилганини кўриш мумкин.

Ҳужум вақтида ҳарбий хизматчилар қум тўлдирилган қоплардан қурилган ҳимоя тўсиқлари ортига яширинган.

Киритилди: 04:44 08.11.2026. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар