Колумбияда парвоз ўн ёшли бола хавфсизлик камарини тақишдан бош тортгани учун бир соатдан кўпроққа кечиктирилди.
Бортда на стюардессалар, на унинг отаси болани бунга кўндира олди, деб ёзади New York Post. Кема капитани воқеа сабабли учиш-қўниш йўлагидан терминалга қайтган.
Интернетда Санта-Марта-Богота рейсидаги йўловчилар бола ва унинг отасига бақирган видеоси тарқалди. Натижада ота-бола рейсдан қуруқ қолди.