Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Колумбия шимолида номаълум кимсалар нефть қувурини портлатиб юборди

Колумбия шимолида номаълум кимсалар нефть қувурини портлатиб юборди

Мамлакат шимолидаги Араука департаментида жойлашган Колумбиянинг йирик нефть қувурларидан бири ҳужум нишонига айланган.

Бу ҳақда хорижий ОАВ нефть қувури оператори Сенит компаниясига таяниб хабар берди.

"Ҳужум нефть сизиб чиқишига олиб келди. Қувурдаги босимни пасайтириш авария режаси ишга туширилди. Мутахассислар оқибатларни бартараф этиш учун жойларда ишламоқда", - дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, ҳужум минтақада фаол бўлган Миллий озодлик армияси (АНО/ELN) жангарилари томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Киритилди: 12:22 18.04.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!