Колумбия сувларида катта миқдорда кокаин олиб кетаётган кема қўлга олинди.
Бу ҳақда Колумбия президенти Густаво Петро ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.
"Бу ердан улар 10 миллион доза кокаинни истеъмолчи мамлакатларга йўналтиришга ҳаракат қилишди", деб ёзди у.
Петронинг сўзларига кўра, Картагена яқинида денгиз ва ҳаво кучлари томонидан ўтказилган операция натижасида тўрт тонна кокаин мусодара қилинган.