Колумбия раҳбари Петро: Колумбия Ғазодаги геноцид туфайли 2 май куни Исроил билан алоқаларини узади.
Колумбия президенти Густаво Петро 2 май, пайшанба куни Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узишини айтди ва Исроилни «геноцид» президент ва ҳукумат бошқараётганини айтди.
Пойтахт Боготадаги Боливар майдонида ўтказилган 1 май тадбирларида сўзга чиққан Петро, «Мана биз, Ўзгаришлар ҳукумати эртага (2 май) Исроил билан алоқалар узилишини эълон қиламиз. Ишонаманки, бугунги кунда бутун инсоният, кўча-кўйда юрган миллионлаб одамлар биздан рози, биз ҳам улардан розимиз, » деди у.