Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Колорадода намойишчиларга қилинган ҳужумда олти киши жароҳат олди

Колорадода намойишчиларга қилинган ҳужумда олти киши жароҳат олди

Американинг Боулдер шаҳрида (Колорадо штати) Исроилни қўллаб-қувватлаган намойиш иштирокчиларига уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши яраланди.

Бу ҳақда Федерал қидирув бюросининг махсус агенти Марк Микалек матбуот анжуманида маълум қилди.

"Мен 67 ёшдан 88 ёшгача бўлган олти киши жароҳатланганини тасдиқлай оламан. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган", - деди у. Эшиттириш Боулдер маъмуриятининг YouTube каналида трансляция қилинган. Маҳаллий полиция бошлиғи Стивен Редферннинг айтишича, камида бир қурбоннинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Микалек ФҚБ гумонланувчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлганини қўшимча қилди. “Ҳужум чоғида гумонланувчи: “Фаластинга озодлик” деб бақирди. Бу 45 ёшли Муҳаммад Сабри Сулаймон эди”, — деди у.

"ФҚБ бу воқеани террорчилик акти сифатида текширмоқда. Афсуски, бизнинг мамлакатимизда бундай ҳужумлар тез-тез содир бўла бошлади", деб таъкидлади Михалек.

Киритилди: 08:44 02.06.2025. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!