АҚШнинг Колорадо штатида фуқаро патруль самолёти қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди.
Бу ҳақда NBC News телеканали штат губернатори Жаред Полис баёнотига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар - учувчи ва аэрофотограф. Иккинчи учувчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.