Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида чоршанба куни юз берган портлаш натижасида камида 48 киши ҳалок бўлди, 67 киши яраланди.
Reuters хабарига кўра, Mawoud Academy хусусий таълим муассасасидаги машғулот пайтида худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган. Ҳалок бўлганларнинг ўртача ёши 18 да экани айтилмоқда. Улар бу ерда олий ўқув юртига кириш учун тайёрланган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳужумни қоралади ва текширув ўтказишга кўрсатма берди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлашни ўз зиммасига олмади.
Manba: azon.uz