Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Кобальт”даги наркокурьерлар қўлга олинди

“Кобальт”даги наркокурьерлар қўлга олинди

Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги савдо мажмуаларидан бирининг рўпарасида тўхтаб турган “Кобальт” русумли автотранспорт воситасидаги йўловчи фуқаро Б.А. кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги кийимида бир дона 5000 сўмлик купюрага ўралган соф вазни 0,3 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси ва 5 дона рангсиз пакетларга солинган соф вазни 1,11 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган яна бир фуқаро К.Д. ҳам текширувдан ўтказилганида 1 дона пакетга солинган соф вазни 9,5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:12 26.03.2020. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!