Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2025 гуруҳ босқичи якунига етди, унинг натижаларига кўра плей-оффнинг 16 иштирокчиси аниқланди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ 1/8 финалида "Палмейрас," "Ботафого," "Бенфика," "Челси," "Интер," "Флуминенсе," "Манчестер Сити," "ПСЖ," "Интер Майами," "Фламенго," "Бавария," "Боруссия Дортмунд," "Монтеррей," "Ювентус," "Реал" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қатнашади.
Плей-оффнинг дастлабки ўйинлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати АҚШда бўлиб ўтмоқда. Финал 13 июль куни бўлиб ўтади.