Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Клопп «Реал»ни қайта қуриш учун Винисиус Жуниордан воз кечмоқчи

Клопп «Реал»ни қайта қуриш учун Винисиус Жуниордан воз кечмоқчи

«Ливерпуль» клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп «Реал» бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Бу ҳақда «TEAMtalk» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, германиялик мутахассис Мадрид клуби раҳбариятидан Винисиус Жуниор трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини қабул қилишни сўраган. «Қизил иблислар» бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашни хоҳламоқдалар ва шу ёзда у учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Агар Клопп «Реал» бош мураббийи этиб тайинланса, у Винисиуснинг сотилишидан тушган маблағни жамоани қайта қуриш учун сарфламоқчи.

Киритилди: 13:39 26.02.2026. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар