Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Клопп «Реал»ни бошқарадими? Red Bull раҳбари немис мутахассисининг режалари ҳақида аниқ маълумот берди

Клопп «Реал»ни бошқарадими? Red Bull раҳбари немис мутахассисининг режалари ҳақида аниқ маълумот берди

Red Bull раҳбари Оливер Минцлаффнинг айтишича, ҳозирча Юрген Клопп мураббийлик фаолиятига қайтмоқчи эмас.

"Ливерпул"нинг собиқ мураббийи, ҳозирда Red Bull футбол йўналишининг глобал раҳбари лавозимини эгаллаб турган мутахассисга "Реал" қизиқиш билдирмоқда.


"Юрген ҳозирда мураббийлик қилишни истамаслигини аниқ айтди. Албатта, вақт ўтиши билан бу ўзгариши мумкин. Аммо мен унинг ҳозирги ишига қанчалик иштиёқ билан ёндашаётганини, қанча ғоялари борлигини ва янада ривожланишни қанчалик хоҳлаётганини кўриб турибман. Шунинг учун мен мутлақо хотиржамман," - деди Минцлафф.


Киритилди: 09:19 14.12.2025. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар