КЖЧдаги хизмат итлари футбол жамоатчилиги нолиётган иссиқ туфайли кроксларда юрибди.
Мусобақа ўтказилаётган АҚШнинг кўплаб шаҳарларида ҳаво жуда иссиқ – ҳарорат 38 даражагача кўтарилмоқда. Бундай об-ҳаво асфальт ёки сунъий майсазорда турган ҳайвонлар оёқлари учун хавфли бўлиши мумкин – уларда куйишлар пайдо бўлади.
Ўйинлар пайтида стадионлар атрофида полиция ходимларига кўмаклашадиган хизмат итлари бўлиши зарурлиги сабабли, кинологлар ечим топди: итларга ҳаво айланиши учун тешиклари бўлган махсус пойабзал – крокслар берилди.