Япония бош вазири Фумио Кисида Шимолий Корея сунъий йўлдоши ниқоби остида баллистик ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузиш эканлигини айтди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Бу халқ хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиддий муаммо", деди бош вазир.
Унга кўра, агар ракета Япония ҳудудига тушиб қолса, уни йўқ қилиш ҳақида буйруқ берилган.
"Биз маълумот тўплашда давом этамиз ва ҳушёр бўлиб қоламиз ва АҚШ ва Жанубий Корея билан яқин ҳамкорлик қилиш ниятидамиз", - дея қўшимча қилди Кишида.