Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Кишинёв" аэропортида "тревога" бўлди

"Кишинёв" аэропортида "тревога" бўлди

Кишинёв аэропортида йўловчиларнинг эвакуация қилинишига сабаб бўлган сигнал ёнғин сигналидан келиб чиққан ва ёлғон бўлиб чиқди.

Бу ҳақда пойтахт полицияси сайтидаги хабарда айтилади.

"Бугун эрталаб "112" хизмати аэропорт ҳудудида ёнғин сигнализацияси чалинаётгани ҳақида хабар олгандан сўнг, Кишинёв аэропортига бир нечта ўт ўчириш машиналари етиб келди. Аэропортдаги барча одамлар эвакуация қилинган. Фавқулодда вазиятлар бош инспекцияси мутасаддилари жойида олиб борилган текширувлар натижасида "тергов ёнғин манбасини аниқламаганини" маълум қилди", — дейилади хабарда.

Бомба ҳақидаги маълумот туфайли эвакуация қилингани ҳақида аввалроқ Молдовадаги телеканал хабар берган эди. Бунгача Кишинёв аэропортида ҳам шундай сигналлар бўлган, бироқ улар ёлғон бўлиб чиқди.

Киритилди: Бугун 13:06. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!