Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кипр ҳукумати 77 нафар хорижликнинг “олтин паспорти”ни бекор қилди

Кипр ҳукумати 77 нафар хорижликнинг “олтин паспорти”ни бекор қилди


"Фуқароликдан маҳрум қилинганлар орасида Forbes миллиардерлар рейтингига киритилган етти нафар россиялик бизнесмен ҳам бор. Россиялик миллиардерлар Олег Дерипаска, Алексей Кузмичев, Михаил Гуцериев ва Вадим Мошкович, Probusinessbank банкининг собиқ эгаси Александр Железняк Кипр фуқаролигидан маҳрум қилинди", дея хабар беради “Агентство”.

Рўйхатга, шунингдек, бир нечта украиналиклар ҳам киритилган. Масалан, фирибгарлик ва пул ювишда айбланиб, Киевдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган миллиардер Игор Коломойский, шунингдек, UkrLandFarming компанияси эгаси Олег Бахматюк шулар жумласидандир.

Кипрнинг Politis нашрига кўра, хорижликлар рўйхати тахминан бир ой аввал тайёрланган. Нафақат инвесторларнинг ўзлари, балки уларни оила аъзоларининг ҳам паспортлари бекор қилинади.

Кипр расмийлари бу ҳаракатни учта сабабга кўра амалга оширган бўлиши мумкин. Фуқаролик учун ариза беришда нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар бериш, ариза берувчининг жиноий тарихи ва фуқароликка қабул қилиш шартларига риоя қилмаслик кабилар шулар жумласидандир.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!