Мустиқиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб ўтказилиш режалаштирилган «Кинокарвон» сафари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига етиб келди. 5 сентябрь куни шаҳардаги шимоли-ғарбий ҳарбий округида кинокарвон акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Анвар Азимов, Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Дилшодбек Каттабеков, Анжелика Эсимбетова каби таниқли киноижодкорлар аҳоли вакиллари билан кўришиб, ижодий учрашувлар ташкил этди. Шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар 3» фильми намойиш этилди.
Киноойлик 15 сентябрга қадар давом этади.